АсосийDunyo

​Кал эркак соч ўстирадиган 7 қути дори воситасини ўғирлади

'​Кал эркак соч ўстирадиган 7 қути дори воситасини ўғирлади'ning rasmi

Американинг Мичиган штатидаги Дирборн шаҳридаги дорихоналардан биридан кал эркак 7 қути соч ўстирадиган дори воситасини ўғирлади, деб хабар берди Ntv.ru нашри.

Дорихона АҚШдаги йирик фармацевтика дўконлари тармоғига тегишлидир. Кириш эшиги тепасига ўрнатилган видеокамера эшикдан атрофга аланглаб кириб келаётган кал эркакни суратга олган. У дорихонага кириб, 7 қути соч ўстирадиган дори воситасини ўғирлаб, воқеа жойидан яширинган. Ўғирланган дори воситасининг нархи 380 долларни ташкил этади. Ўғрини қўлга олиш учун полиция шаҳар аҳолисидан ёрдам сўради. Полициячилар “ўғри қайтиб келади” деб ҳазиллашмоқда. Чунки у ўғирлаган дори воситасидан мунтазам равишда фойдаланиш зарур.

Бошқа янгиликлар