Хитойнинг Цзилинь вилоятидаги Сунъюань шаҳар округида газ қувури портлаши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди, 89 киши жабрланди, улардан 14 киши оғир тан жароҳати олди, деб хабар берди Vesti.ru нашри.
Шаҳар касалхонаси олдидаги канализация қувурлари таъмирланаётганда, унинг ёнидан ўтган газ қувуридан газ чиқа бошлаган. Воқеа жойига газ қувурлари операторлари компанияси ходимлари етиб келган. Улар таъмирлаш ишларини олиб бораётганда портлаш рўй берган. Воқеа жойида турган одамлар, тиббиёт ходимлари ва касалхона беморлари жароҳатланди.