АсосийDunyo

​Триполи пляжига ракета тушиши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди, 25 киши яраланди

'​Триполи пляжига ракета тушиши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди, 25 киши яраланди'ning rasmi

Ливия пойтахти Триполи шаҳар пляжига ракета тушиши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди, 25 киши яраланди, деб хабар берди Vesti.ru нашри.

Воқеа 4 июль куни Митига аэропорти қаршисида жойлашган пляжда рўй берди. Ҳалок бўлганлар орасида ёш бола ҳам бор. Сешанба куни аэропорт олдида жиноятчилар гуруҳи ва хавфсизлик хизмати ходимлари ўртасида жанг бўлган. Аммо тинч аҳолига қарши қасддан ҳужум қилингани ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмаган.

Айни пайтда Ливияда икки ҳукумат — мамлакатнинг шарқий қисмидаги Тобрук шаҳрида халқ томонидан сайланган парламент, ғарбий қисмидаги Триполи шаҳрида БМТ ва Европанинг қўллаб-қувватлаши натижасида ташкил этилган, Фаёз Сарраж раҳбарлик қилувчи миллий келишув ҳукумати фаолият олиб бормоқда.

Ливиянинг шарқий қисмидаги ҳукумат Триполидан мустақил равишда миллий армия билан ҳамкорлик қилади. Миллий армия узоқ вақтлардан бери террорчилар билан жанг олиб бормоқда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар