АсосийDunyo

​Cахалин аҳолиси 26 ёшли аёлни жодугарликда айблаб, уйига ўт қўйди

'​Cахалин аҳолиси 26 ёшли аёлни жодугарликда айблаб, уйига ўт қўйди'ning rasmi

Сахалиннинг Победино қишлоғи аҳолиси 26 ёшли аёлни жодугарликда айблаб, уйига ўт қўйди, деб хабар берди Tvzvezda.ru нашри.

Нашрнинг хабар беришича, қишлоқ эркаклари 26 ёшли Варвара Нигматуллинани жодугарликда айблаб, унинг уйини ёқиб юборишган. Варваранинг турмуш ўртоғи гиёҳвандлик моддаси истеъмол қилиб, ўз жонига қасд қилгандан кейин қишлоқдошларининг унга бўлган муносабати ўзгарган. Улар эрининг ўлимида Варварани айблашган. Уйга ўт қўйилганда Варвара ишда, фарзандлари эса уйда бўлмаган. Уй батамом куйиб, кул бўлган. Айни пайтда Варвара фарзандлари билан кўчада қолган. Маҳаллий аҳоли у сеҳр-жоду қилиб, бошқаларга ҳам зарар етказиши мумкин деб, аёлга ёрдам беришдан бош тортди. Ҳозирда маҳаллий ҳукумат вакиллари ҳодисани умумий назоратга олиб, Россия тергов қўмитаси ҳамда бошқа ташкилотларга шикоят ва сўровнома тайёрламоқда.

Бошқа янгиликлар