1

​Боливияда юк машинаси оломонни босиб кетиши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди

ДУНЁ 07.07.2017, 11:14
​Боливияда юк машинаси оломонни босиб кетиши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди

Боливиянинг шимолий-шарқий қисмида жойлашган Чаянта штатида юк машинаси фестиваль иштирокчиларини босиб кетди, деб хабар берди Tvzvezda.ru нашри.

Чаянта вилоятида ҳар йили катта йўл яқинида фестиваль бўлиб ўтади. Бошқарувни йўқотган юк машинаси фестиваль иштирокчиларини босиб кетиши оқибатида саккиз киши ҳалок бўлди, беш киши жиддий жароҳатланди. Фалокат гувоҳлари юк машинаси ҳайдовчисини кабинадан чиқариб, ўласи қилиб дўппослашди. Полиция вакилининг сўзларига қараганда аҳолининг ўзи ҳайдовчини суд-сўроқсиз оломон қилмоқчи бўлган, аммо кейинчалик фикрларидан қайтиб, уни полиция вакилларига топширишган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1