АҚШда ботқоққа қулаган самолёт учувчисини аллигатор ютиб юборди, деб хабар берди Vesti.ru нашри.
Бортида бир киши бўлган “Сессна 152” самолёти Флорида штатидаги Хомстед шаҳри яқинидан бир неча миля узоққа қулади. Транспорт воситаси Майамидаги Air Christian Inc. учувчилар мактабига тегишли бўлиб, учувчи ўзбошимчалик билан 1 июль куни парвозни амалга оширган ва қайта алоқага чиқмаган. Қидирув ишлари натижасида 5 июль куни самолёт парчалари топилди. Учувчининг жасадини эса ботқоқликдаги тимсоҳлар еб қўйган. Дастлабки тахминларга кўра, фалокатга учувчининг қоронғиликда йўналишни аниқлай олмагани сабаб бўлган.