1

​МИСРДА ЖАНГАРИЛАР ҲУЖУМИ ОҚИБАТИДА ЎН НАФАР ҲАРБИЙ ҲАЛОК БЎЛДИ

ДУНЁ 07.07.2017, 17:11
​МИСРДА ЖАНГАРИЛАР ҲУЖУМИ ОҚИБАТИДА ЎН НАФАР ҲАРБИЙ ҲАЛОК БЎЛДИ

Бугун, жума куни тонгда Синай ярим оролидаги жангарилар ҳужуми оқибатида ўн нафар Миср ҳарбийлари ҳалок бўлди, деб хабар берди Ria.ru нашри.

Нашрнинг хабар беришича, жангарилар Фаластиннинг Ғазо сектори яқинидаги Рафах шаҳрида ҳарбийларга ҳужум қилган. Жангарилар билан бўлган тўқнашувда мисрлик, махсус хизмати зобити бўлган подполковник ҳам ҳалок бўлган.

Миср ҳукумати уч йилдан бери Синай ярим оролидаги бориш қийин бўлган жойларга жойлашиб олган экстремистик гуруҳ жангариларига қарши антитеррорстик операция ўтказиб келади. Шунинг учун мазкур ҳудудда жангарилар билан ҳукумат ҳарбийлари ўртасида тез-тез тўқнашувлар бўлиб туради. Сўнгги пайтларда жангарилар ҳужумидан юзлаб полиция ходимлари ва ҳарбийлар ҳалок бўлди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1