1

БОЛГАРИЯГА ДАМ ОЛИШГА КЕЛГАН РОССИЯЛИК ОИЛА ҚАМОҚҚА ОЛИНДИ

ДУНЁ 08.07.2017, 10:24
БОЛГАРИЯГА ДАМ ОЛИШГА КЕЛГАН РОССИЯЛИК ОИЛА ҚАМОҚҚА ОЛИНДИ

Болгария суди Муқаддас Влас курортига дам олишга келган, полиция томонидан қўлга олинган икки нафар россиялик фуқаронинг аппеляциясини кўриб чиқди, деб хабар берди Vesti.ru нашри.

Улар айни пайтда Бургас қамоқхонасида сақланмоқда. Бундан бир ҳафта илгари Егоровлар яшайдиган уйга полиция ходимлари бостириб келиб, уларни айвондан ирғитилган тош билан ресторан гумбазини синдирганликда айблашди. Полициячилар ота-бола Егоровларнинг қўлига кишан солиб, калтаклашди. Улар мазкур уйни 2013 йилда сотиб олишган. Уйнинг ёнида жойлашган меҳмонхона маъмурияти қандай қилиб бўлса ҳам Егоровларни уйдан ҳайдаб чиқаришга қарор қилган. Полициячилар эса Егоровларнинг хонадонига келиб, жанжал кўтармаганликларини, уларнинг ўзи ҳужум қилганини билдирди. Қўла олинган ота-болага 5 йил қамоқ жазоси берилиши мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1