Ҳиндистон суди диний устоз — гурунинг жасадини руҳи қайтиб келишини ҳисобга олиб, дафн этмасдан музлаткичда сақлашга рухсат берди, деб хабар берди Ria.ru нашри.
Диний ташкилот асосчиси , гуру Ашутош Махараж 2014 йилнинг январь ойида Панжоб штатида юрак хуружидан оламдан ўтган эди. Унинг шогирдлари Махаражнинг ўлмаганлигини, балки чуқур медитацияда эканлигини маълум қилиб, унинг танасини музлаткичда сақлаб келишган. Биринчи босқич суди Махаражанинг танаси ҳинд урф-одатларига биноан ёқилиши керак, деган қарор чиқарган эди. Буни гурунинг ўғли Далип Кумар ҳам талаб қилганди. Аммо чоршанба куни Панжоб ва Карьян штатлари суди гурунинг танасини Панжобнинг Лудхияна шаҳри тиббиёт маркази шифокорлари назорати остида музлаткичда сақлашга рухсат берди.
21.12.2022, 09:32
Одам савдоси билан боғлиқ яна бир жиноят аниқланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати хабар бермоқда. Маълум қилинишича, жорий йилнинг 13 декабрь куни Тошкент вилояти...30.11.2022, 21:19
Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судида 100 нафар жабрланувчини ишончига кириб, қарийб 550 миллион сўмни талон тарож қилган 3 нафар судланувчига оид жиноят иши...28.11.2022, 12:43
Аввал хабар қилганимиздек, бугун, 28 ноябрь куни Бухоро вилоят суди биносида 2022 йил 1-2 июль кунлари Нукус шаҳрида содир этилган оммавий тартибсизликларга доир жиноят иши...27.10.2022, 19:44
Ижтимоий тармоқларда икки нафар қизнинг беҳаё ҳаракатлари акс этган видео тарқалиб кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Мазкур ҳолат юзасидан Бектемир тумани ИИО ФМБ томонидан Ю.Б. ҳамда...