АсосийShou-biznes

​ШАҲЗОДА МУҲАММЕДОВА ПРОФЕССОР ДИЛОРОМ ОМОНУЛЛАЕВАНИ “МАНҚУРТ” ДЕБ АТАДИ

'​ШАҲЗОДА МУҲАММЕДОВА ПРОФЕССОР ДИЛОРОМ ОМОНУЛЛАЕВАНИ “МАНҚУРТ” ДЕБ АТАДИ'ning rasmi

Актриса ва дизайнер Шаҳзода Муҳаммедованинг Instagram саҳифасига жойлаштирган пости муҳокамаларга сабаб бўлди. Шаҳзода мазкур пости орқали Ўзбекистон Давлат консерваториясининг эстрада йўналиши бўйича профессори, бастакор, бир неча таниқли хонандалар, жумладан Севара Назархон ва Согдианаларни ўқитган устози, Кумуш Раззоқованинг ўчмас шлягерлари муаллифи Дилором Омонуллаевани “руҳий касал”, “манқурт” деб атади.


“Консерваторияга хонанда Воҳиджон Исоқов ҳужжат топширгани борган экан, мен ҳам ҳужжат топширгани бориб уни учратиб қолдим. У ҳам Дилором Омонуллаевани олдига кирмоқчи экан, бирга кирдик. Кўпчилик талабалар турган экан. Очиғи, у аёл эртаклардаги салбий қаҳрамонларга ўхшар экан, тавба. Ёшларга қилаётган муомаласидан ҳайратланасиз... Бу аёлнинг олдига устоз, деб кирсак тескари муомалага дучор бўлдик. Неча кунгача ўзимга кела олмаяпман, уни муомаласидан. Биздан ташқари яна бошқа абитуриентларга қўпол муомаласидан ҳамма қўрқяпти. Титраб ҳатто бошини кўтаришга қўрқишяпти. Ректорнинг олдига кирдик , ўта маданиятли ва меҳрибон инсон бўлиб, бизга керакли маслаҳатларни берди. Бу дилозор аёлга ректор олдига кирдик, маслаҳатлашдик десак "Ну и что ректор?" деб менсимай гапиряпти ректорни”,—дейди Шаҳзода “Sayyod.com” билан суҳбатда.

“Кимдир гапириши керакку, нотўғри қилдимми у аёлнинг ёшларни хўрлаётганини очиқлаб? Қачонгача у ёшларни турткилаб қўпол муомала қилиши керак? Тўғри тушунтирса бўлардику Консерваторияга мусиқий билими борлар киради, деб. Хонасини очиб ҳайдаб, бақириб, қичқириб бўкириш нима бу? Абитуриентларга қараб "Сенлар Консерваторияга киришни орзу қиляпсизларми?" деб кулиб ‘Мен эса Америкага президент бўлишни хоҳлайман, лекин Америка президенти бўлолмайман’ деди. Дилором Омонуллаева кўксидан итариб , қўрс муомала қилаётган инсонлар кун келиб хизмат кўрсатган ва халқ артистлари бўлишар балки.

Талабалардан мен ҳақимда овозим борлиги ва ўқишга кирсам энг олд ўқувчилардан бўлишимни айтиб ёнимни олишганида, ‘Қанақа иқтидор? Қани?’ деб шартта пианинода баланд октавадан олиб жаҳл билан мусиқа чалиб ташлади. Кейин пианинони шартта ёпдида ‘Сендакалар бунақа ўқишда ўқимайди’ деб нафақат менга, балки бошқа ўқувчиларгаям шундай муомала қилди. Чиқиб бошқа эшик олдидагиларгаям шунақа бақирди, сиз кўрмадингиз билмадингиз, қўрқиб кетардингиз. Бир маротаба боғча болаларини ураётган видео қўйгандингиз бу аёл ўшандан ҳам бешбаттар! Мен титраб кетиб йиғлаб юбордим. У чалган қўшиқни ёддан билардим аммо унинг муомаласи ва қўрслигидан қўрқиб кетиб, ‘духимни олиб қўйганига’ овозим қалтираб ҳаттоки гапира олмас даражага келиб қолдим. Мени ҳайдаб чиқарди. Коридорга чиқиб мени кўрсатиб талабаларга бақирди ‘Танийсанларми буни?’ деб. Талабалар қўрққанидан бошини эгиб турибди. Танийман, дея олмаяпти.

‘Қўрқяпсизларми? Танимайсизларми? Билмайсизларми?’ деганимдан кейин таниймиз дегандек бошини қимирлатиб тасдиқлашди. Кейин у хотин менга ‘Ну и что?’ деб бақирди. Албатта энди талабалар ва уларнинг оналари менинг тарафимни олишмайди, мантиқан фикрласа тушунарли ҳаммаси. Чунки ўша куни унинг ёнида бўлган хотин ҳам ўша ерда ишлайди. Билсангиз, менга хозир директдан шахсий хабарлар жўнатишмоқда ‘Тўғри қилибсиз бизниям шунақа ёмон йиғлатган бу аёл’ деб. Яна бир талаба қиз ‘Мени хам йиғлатган, хафа бўлманг Шаҳзода опа бу шунақа одам ўзи’ деб далда бўлди. Бу аёлни виждонсиз, халқ душмани дея атаса ҳам бўлади. Чунки ёшларнинг униб ўсишига, қобилиятини керак бўлса дунё саҳналарида намойиш этиб Ўзбекистон байроғини кўкларга кўтаришга шай бўлиб турган иқтидорларни оёғига болта урмоқда”,—дея сўзларини давом эттиради актриса.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар