Американинг Калифорния штатидаги ўрмон ёнғинлари туфайли саккиз минг киши уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлди, деб хабар берди Ria.ru нашри.
Нашрнинг хабар беришича, ёнғин туфайли Сакраменто шаҳридан 60 километр узоқликда жойлашган Сьерра-Невада тоғ тизими яқинида яшовчи 4 минг киши эвакуация қилинди. Яна 7, 4 минг аҳоли хавф туғилганда кўчишга тайёр турибди. Жанубий Калифорния водийсидаги Санта-Барбаранинг шарқий қисмидан тахминан 3,6 минг одам эвакуация қилинди. 150 киши, шу жумладан 90 нафар бола ёнғин сабабли соғломлаштириш лагерида вақтинчалик қамалиб қолди.