АсосийDunyo

​Манила ҳайвонот боғида дунёнинг энг кекса бегемоти вафот этди

'​Манила ҳайвонот  боғида дунёнинг энг кекса бегемоти вафот этди'ning rasmi

Дунёнинг энг кекса гиппопотами – 65 ёшли Берта лақабли урғочи Манила ҳайвонот боғида вафот этди.

Боғ директори Хамес Дичавес 2,5-тоннали бегемот жуда кўп органларининг ишдан чиққанлиги сабабли ҳалок бўлганлигини маълум қилди.

Берта ҳайвонот боғининг энг кекса жонзотларидан бўлиб, боғда 1959 йилдан буён яшайди. Унинг жуфти 1980-йилларда вафот этган ва улар ўзларидан бола қолдиришмаган.

Озодликда яшамайдиган бегемотларнинг ҳаёти давомийлиги 40 дан 50 ёшгачани ташкил қилади. Бундан олдин дунёнинг энг кекса гиппопотами Донна бўлиб, у 2012 йилда Американинг Индиана штатида 62 ёшда вафот этган.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар