1

​МОНГОЛИЯНИНГ ЯНГИ ПРЕЗИДЕНТИ ВАЗИФАСИНИ АДО ЭТИШГА КИРИШДИ

ДУНЁ 11.07.2017, 09:43
Теглар: Президент
​МОНГОЛИЯНИНГ ЯНГИ ПРЕЗИДЕНТИ ВАЗИФАСИНИ АДО ЭТИШГА КИРИШДИ

Халтмаагийн Баттулга душанба кундан бошлаб, Монголия президенти вазифасини адо этишга киришди, деб хабар берди Ria.ru нашри.

Монголия Давлат қароргоҳида бўлиб ўтган тантанали инаугурация маросимида депутатлар, Конституцион суд раҳбари, 2017 йилги президент сайловида қатнашган бошқа номзодлар, чет эллик дипломатлар иштирок этишди. Янги президент ўз нутқида ташқи иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашга, Хитой ва Россия билан барча соҳаларда ҳамкорликни йўлга қўйишга ваъда берди.

Парламентда озчиликни ташкил этувчи демократик партия томонидан номзоди қўйилган Халтмаагийн Баттулга 7 июль куни ўтказилган Монголия президентлигига сайловда ғалаба қозонди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, у 50,6 % овозга эга бўлган. Сайловда 60,9 % сайловчи қатнашган.

Шарҳлар

Президентнинг Тожикистонга ташрифи икки томонлама муносабатлар тарихида янги саҳифа очди

19.04.2024, 18:05

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи доирасидаги тадбирлар якунига етди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. Куни кеча Ўзбекистон раҳбари Президент Эмомали Раҳмон...
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги муносабатларда янги тарихий давр бошланмоқда

19.04.2024, 14:58

Душанбега давлат ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 апрель куни Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзодани қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати...
Ўзбекистон Қуролли кучларини қуроллантириш бўйича давлат комиссияси ташкил этилди

03.02.2023, 11:00

Ўзбекистон Президенти “Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларини қуроллантириш ва мудофаа саноати соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни имзолади.Ҳужжат билан Ўзбекистон Қуролли кучларини қуроллантириш бўйича...
⚡️Шавкат Мирзиёев Андижонга жўнаб кетди

01.02.2023, 09:59

Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар иқтисодиёти, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида Андижон вилоятига жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.Маълум қилинишича, ташриф давомида...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1