Бугун, 11 июль куни эрта тонгда Япониянинг жанубий қисмида 5,2 балли зилзила кузатилиб, цунами хавфи эълон қилинди, деб хабар қилди Vesti.ru нашри.
Мазкур ҳудудда жойлашган “Сэндай” АЭСи зарар кўрмай, жадвал асосида ишламоқда.
Ҳукумат одамларни хотиржамликни сақлашга чақириб, уларни хавф-хатардан ҳимоя қилиш учун барча чора-тадбирлар кўрилишини маълум қилди. Зилзила хавфи олдиндан зилзилани аниқловчи тизим орқали аниқланди. Ҳозирча жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ. Уч ярим мингдан ортиқ уй чироқсиз қолди.