Чет эллик оила Остона шаҳрида ўтказилган EXPO-2017 кўргазмаси ҳудудида 2 ёшли болани унутиб қолдиришди, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.
Эр-хотин кўргазмадан чиқиб кетгандан кейин болани унутиб қолдиришгани эсларига тушди, деб маълумот берди “Остона ЭКСПО-2017” хавфсизлик департаменти директори Рустем Чакенов матбуот анжуманида. Бола соғ-саломат ота-онасига қайтарилган.
Рустем Чакеновнинг сўзларига қараганда кўргазма ўтказилаётган вақтда 670 та турли ҳодиса, шу жумладан 12 та қонунбузарлик ҳолати аниқланган. Ҳодисаларнинг 90 фоизи вояга етмаган болалар билан боғлиқ бўлган. Бир ой давомида кўргазмани томоша қилиш учун 5 960 212 киши келган.