АсосийDunyo

ЛИВИЯЛИК ЭРКАК ҲАММА ЮЗ ЎГИРГАН, БЕДАВО ДАРДГА ЧАЛИНГАН 80 НАФАР БОЛАНИ АСРАБ ОЛДИ

'ЛИВИЯЛИК ЭРКАК ҲАММА ЮЗ ЎГИРГАН, БЕДАВО ДАРДГА ЧАЛИНГАН 80 НАФАР БОЛАНИ АСРАБ ОЛДИ'ning rasmi

Калифорнияда яшовчи 62 ёшли ливиялик Муҳаммад Бзик 20 йил мобайнида бедаво дардга чалинган 80 нафар болани боқиб олди, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.

Муҳаммаднинг сўзларига қараганда, у икки йил илгари вафот этган рафиқасининг ишини давом эттирмоқда. Эркакнинг ўз ўғли ҳам касал бўлиб, у “биллур одам” синдромига чалинган. Муҳаммад ўтган йили касалликка чалиниб, хавфли ўсимтани операция қилдирди. У асраб олган болаларнинг ўн нафари қўлида жон берган. Муҳаммад болалар бошидан ўтказган қўрқувни ўз бошидан ўтказганлигини тан олди. “Операция столида ётганимда, бемор болалар қанчалик қўллаб-қувватлашга, ёрдамга муҳтожлигини ҳис қилдим”, деди Муҳаммад.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар