1

​ВЕЗУВИЙ ВУЛҚОНИ УЙҒОНИБ, ЎРМОНГА ЎТ КЕТДИ, САЙЁҲЛАР ҚОЧМОҚДА (ВИДЕО)

ДУНЁ 12.07.2017, 15:33
Теглар: Видео, Ёнғин
​ВЕЗУВИЙ ВУЛҚОНИ УЙҒОНИБ, ЎРМОНГА ЎТ КЕТДИ, САЙЁҲЛАР ҚОЧМОҚДА (ВИДЕО)

Италияда Везувий вулқони уйғонди, деб хабар берди Vesti.ru нашри.

Вулқонга яқин жойда жойлашган Неаполь шаҳри аҳолиси оммавий равишда

эвакуация қилинмоқда. Шаҳарнинг бешта тумани аҳолиси ва сайёҳлар воқеа жойидан қочди.

Везувий вулқони осмонга қайноқ кул сочганлиги туфайли тоғнинг ён бағрида жойлашган ўрмонга ўт кетди. Ўт ўчирувчилар ёнғиннинг олдини олишга ҳаракат қилса-да, оловни батамом ўчиришнинг иложи бўлмаяпти. Вулқон қуриган дарахт ва ўт-ўланларни ёқишда давом этмоқда. Ҳукумат ўрмон ёнғинига вулқон эмас, атайлаб ўт қўйиш ҳам сабаб бўлаётганини тахмин қилмоқда. Чунки 2016 йилда 200 гектар ўрмон вулқоннинг “аралашувисиз” ёниб кетган эди.

Везувийга кўтарилиш машҳур сайёҳлик йўналиши ҳисобланади. Мўлжалга етиш учун дарё сатҳидан 1000 метр тепаликка автобусда, қолган 200 метрига эса пиёда чиқиш лозим бўлади. Кратер тинч турган вақтида унинг қизиқарли жойи йўқ, аммо юқоридан Неаполь шаҳрининг, кўрфазнинг манзараси жуда чиройли кўринади.

Эрамиздан олдинги 79 йилда зилзила сабабли Везувий уйғониши оқибатида учта — Помпей, Геркуланума ва Стабия шаҳарлари оловли кул тагида қолиб, йўқ бўлган. Помпей шаҳри ҳозирги кунда очиқ осмон остидаги музейга айлантирилган.


Шарҳлар

Хоразмдаги қоғоз ва картон ишлаб чиқариш цехида ёнғин чиқди

22.04.2024, 13:54

Кеча 21 апрель куни соат тахминан 16:10да Тупроққалъа тумани «Муҳаббат» МФЙ ҳудудида жойлашган “Обод Попер” МЧЖга қарашли қоғоз ва картон ишлаб чиқариш цехида ёнғин чикди....
Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Оққўрғонда вертолёт иштирокида тўй кортежини қилганлар жаримага тортилди (видео)

16.11.2023, 12:40

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1