Америкалик балиқчи унинг ўлжасини олиб қочишга ҳаракат қилган улкан сувилон билан бўлган олишувни суратга олди, деб хабар берди Vesti.ru нашри.
Мазкур воқеани 4 июль куни Айова штатидаги Рэтбун кўлига балиқ овлашга борган Боб Ховард суратга туширди. Ховард балиқ тутаётганда унинг ўлжасини пойлаб турган улкан сувилонга кўзи тушди. Эркак аввалига имо-ишора билан сувилонни ҳайдашга ҳаракат қилди. Сувилон эса қармоққа илинган балиқни тишлари билан ушлаб, қўйиб юбормади. Боб балиқни тортиб олишга қанчалик уринмасин, ўлжани сувилон илиб кетди. Сувилон ўлжани тишлаганча қочиб кетганига қарамай, Ховард ўзи ва сувилон ўртасидаги жанг жараёнини суратга олишга улгурди.