АсосийDunyo

​ИДЛИБДА МИНАЛАНГАН МАШИНАНИ БОШҚАРГАН ХУДКУШ ТЕРРОРЧИЛАР ШТАБ-КВАРТИРАСИНИ ПОРТЛАТДИ

'​ИДЛИБДА МИНАЛАНГАН МАШИНАНИ БОШҚАРГАН ХУДКУШ ТЕРРОРЧИЛАР ШТАБ-КВАРТИРАСИНИ ПОРТЛАТДИ'ning rasmi

Идлиб шаҳрида худкушнинг миналанган машинада террорчилар штаб-квартирасига ҳужум қилиши оқибатида 12 нафар жангари ҳалок бўлди, деб хабар қилди Tvzvezda.ru нашри.

Чоршанба куни миналанган машинани бошқарган худкуш Идлиб шаҳридаги тўқимачилик фабрикаси биносида жойлашган “Ҳаййат таҳрир аш-Шам” террорчилик гуруҳи штаб-квартирасини портлатди. Оқибатда 12 нафар жангари ҳалок бўлди.

Нашрнинг хабар беришича, мазкур ҳодиса ҳокимият талашиб, рақобатлашган террорчилик гуруҳлари орасидаги келишмовчилик туфайли юзага келган.

    Бошқа янгиликлар