1

​ЧУМОЛИЛАР ЭЙФЕЛЬ МИНОРАСИНИ “ЯСАШДИ”

ДУНЁ 14.07.2017, 09:55
​ЧУМОЛИЛАР ЭЙФЕЛЬ МИНОРАСИНИ “ЯСАШДИ”

Егулик излаш ва янги ҳудудларни ўзлаштиришда чумолилар ўз танасидан минора ясаш қобилиятига эгадир, деб хабар берди Gazeta.ru нашри.

Мазкур тадқиқот хулосасини энтомологлар Royal Society Open Science журналида чоп этишди.

Олимлар чумолилар конструкция бўйича ҳаракат қилиб, то унинг охирига етмагунча, тўхтамай, ўз таналаридан минора ясашлари мумкинлигини аниқлашди. Конструкция бўйлаб, ҳаракат қилаётган чумолилар бўш жой қидиришади ва мустаҳкам жойлашади. Чумолилардан ясалган минора осмонўпар бинодан кўра, кўпроқ Эйфель минорасини эслатади. Чумолилар юқорига ўрмалаётганда пастдагилари кенг ва мустаҳкам пойдевор ясайди.

Тадқиқотлар чумолилар ўз вазнидан 750 баробар оғир юкни кўтара олишини исботлади. Битта чумоли елкасида учта чумолини кўтариб тура олади, агар улар кўпаядиган бўлса, пастдагилар бошқа жой қидиради ва юқорига ўрмалайди, юқоридагилари эса пастга тушади. Натижада минора доимий ҳаракатда бўлади. Тадқиқот муаллифлари олинган маълумотлар модулли роботларни яратишда қўл келиши мумкинлигига умид қилишмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1