1

​АҚШДА ГАЛЕРИЯДА СЕЛФИГА ТУШМОҚЧИ БЎЛГАН ҚИЗ 200 МИНГ ДОЛЛАРЛИК ЭКСПОНАТНИ СИНДИРИБ ҚЎЙДИ

ДУНЁ 14.07.2017, 16:07
​АҚШДА ГАЛЕРИЯДА СЕЛФИГА ТУШМОҚЧИ БЎЛГАН ҚИЗ 200 МИНГ ДОЛЛАРЛИК ЭКСПОНАТНИ СИНДИРИБ ҚЎЙДИ

Исми-шарифи ҳақида маълумот берилмаган аёл Лос-Анжелесдаги 14th Factory экспозициясига ташрифи чоғида, селфига тушишга қарор қилган ва махсус асосларда ўрнатилган экспонатлар ҳамда бошқа ҳайкалтарошлик намуналари ёнига ўтирган, деб хабар берди Ria.ru нашри.

Видеокузатув камераларидаги ёзувга кўра, аёл мувозанатни йўқотган ва ўзига энг яқин бўлган экспонатни туртиб юборган. Бу ўзига хос домино эффектини юзага келтирди, натижада камида 10 та арт-объектли постаментлар тушиб кетди.

Музей ходимларининг маълум қилишича, рассомлар Саймон Берчь, Глория Ю, Габриеэль Чан ва Жейкоб Блитцерлар яратган ижод намуналари ҳодиса туфайли “тиклаб бўлмайдиган ҳолатга келган”.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1