1

ҚУДДУСДАГИ ҲУЖУМ ОҚИБАТИДА ИККИ НАФАР ПОЛИЦИЯЧИ ҲАЛОК БЎЛДИ

ДУНЁ 14.07.2017, 16:52
ҚУДДУСДАГИ ҲУЖУМ ОҚИБАТИДА ИККИ НАФАР ПОЛИЦИЯЧИ ҲАЛОК БЎЛДИ

Қуддус шаҳрининг тарихий, Эски шаҳар қисмида бўлган отишмада икки нафар исроиллик полициячи ҳалок бўлди, деб хабар берди Ria.ru нашри.

“Террорчилар ҳужуми вақтида икки нафар полициячи ўқ отар қуролдан олган тан жароҳати оқибатида ҳалок бўлди”, деб ёзди полиция матбуот котиби Мики Розенфельд ўзининг Twitter саҳифасида.

Қуддуснинг эски шаҳар қисмида жойлашган Арслон дарвозаси ёнида навбатчиликда турган полициячиларга уч нафар исроиллик араб ўқ узиб, воқеа жойидан яширинди. Улар қидирув тадбири давомида йўқ қилинди. Яна уч нафар полициячи яраланди. Улардан икки нафарининг аҳволи оғир.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1