1

​ПЛЯЖДА САЙЁҲ АЁЛНИ САМОЛЁТ ШАМОЛИ УЧИРИБ КЕТИШИ ОҚИБАТИДА ҲАЛОК БЎЛДИ (ВИДЕО)

ДУНЁ 15.07.2017, 10:12
​ПЛЯЖДА САЙЁҲ АЁЛНИ САМОЛЁТ ШАМОЛИ УЧИРИБ КЕТИШИ ОҚИБАТИДА ҲАЛОК БЎЛДИ (ВИДЕО)

Янги Зеландиялик сайёҳ аёл Кариб оролларининг Синт-Мартен оролидаги аэропорт яқинидаги пляжда самолёт парвозини томоша қилаётганда ҳалок бўлди, деб хабар берди Vesti.ru нашри.

Учаётган самолётнинг ҳаво тўлқини аёлни йўлакчага ирғитди, бошидан қаттиқ жароҳат олган аёл воқеа жойида вафот этди. Фожиа 12 июль куни рўй берди. Янги Зеландиялик 57 ёшли аёл Кариб оролига дўстлари билан дам олиш учун келган эди. Тўсиқ олдида Тринидад йўналиши бўйича учаётган “Боинг-737” самолёт парвозини кузатаётган аёлни самолёт турбинасидан чиққан ҳаво тўлқини улоқтириб юборди. Аёл касалхонага олиб борилди, бироқ унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмади.

"Джулиана" аэропорти Синт-Мартен оролидаги энг диққатга сазовор жойлардан бири ҳисобланади. У пляж ёнида жойлашганлиги туфайли минглаб сайёҳлар самолётлар парвозини томоша қилади. Аэропорт тўсиғига огоҳлантирувчи белгилар қўйилганлигига қарамай, сайёҳлар бунга эътибор қаратишмайди. 2012 йилда ҳам яна бир сайёҳ худди шу тарзда бошидан жароҳат олиб, воқеа акс этган видео ижтимоий тармоқларга жойлаштирилган эди.


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1