1

​15 ИЮЛЬ ҲАРАКАТИ – ТУРК ХАЛҚИ ИРОДАСИНИНГ ИФОДАСИ

ДУНЁ 15.07.2017, 10:48
Теглар: Туркия
​15 ИЮЛЬ ҲАРАКАТИ – ТУРК ХАЛҚИ ИРОДАСИНИНГ ИФОДАСИ

Бундан роппа-роса бир йил илгари – 2016 йил 15 июль куни Туркия тарихида ҳам қонли, ҳам шонли воқеа юз берганди.

Худди шу куни Туркия Қуролли кучлари ичига сизиб олган ва Фетуллахчи террористик ташкилоти (ФЕТО) аъзоси бўлган ҳарбийлар томонидан амалга оширилган давлат тўнтаришига уринишнинг мақсади Президент Режеп Таййип Эрдоғанга суиқасд уюштириш, конституцион тузум ва парламент тизимини ағдариш эди.

15 июль кечаси бошланган давлат тўнтаришга уриниш, Президент Эрдоғаннинг миллий медиа тармоқлари орқали чиқиш қилиб, халқни демократияни ҳимоя қилиш учун майдонларга чиқишга чақиргандан сўнг муваффақиятсизликка учради.

Ўн минглаб тинч аҳоли демократияни ва сайлов орқали ҳокимият тепасига келган ҳукуматни ҳимоя қилиш мақсадида кўчаларга чиқди ва ҳалқнинг жаҳон тарихида мисли кўрилмаган қаҳрамонона ҳатти-ҳаракати туфайли давлат тўнтаришининг олди олинди.

Давлат тўнтаришга уриниш вақтида Туркия Буюк миллат мажлисига ҳаво зарбалари берилди. Президент саройи, полиция қароргоҳлари ва Миллий разведка ташкилотига ҳужумлар уюштирилди ва давлат тўнтаришига қарши чиққан ва миллий иродани ҳимоя қилган тинч аҳолига ўқ узилди. Бунинг натижасида тинч аҳоли вакилларидан 250 киши ҳалок бўлди, 2000 дан ортиғи эса яраланди.

Туркия 15 июль куни нафақат мамлакат тарихининг энг қонли давлат тўнтаришига урининиш балки жуда ҳам кенг қамровли террористик ҳуруж билан юзма юз келди. Бунга жавобан турк халқининг демократияни ҳимоя қилиш мақсадида кўрсатган қаршилиги бутун дунёниниг диққатига сазовор бўлди.

ФЕТО охирги 40 йилдан буён давлатни қўлга олиш мақсадида таълим муассасалари, маданият марказлари, касбий уюшмалар ва нодавлат нотижорат ташкилотлари орқали стратегик идора ва муассасаларга сизиб кирмоқда. 2014 йилдан бери мазкур ташкилот аъзоларини давлат ташкилот ва идораларидан узоқлаштиришга ҳаракат қилинган бўлсада, 15 июль куни содир бўлган давлат тўнтаришига уриниш бу ташкилотнинг давлат тизими ичида на қадар мустаҳкам ўрнашиб олганини кўрсатди. Шунинг учун ҳам барча давлат идора ва ташкилотларини ФЕТО аъзоларидан тозалаш мақсадида миллий қонунчилик ва халқаро ҳуқуқ нормаларга риоя қилган ҳолда, Туркияда фавқулодда ҳолат тартиби эълон қилинди.

Содир бўлган давлат тўнтаришига уринишдан сўнг ФЕТО аъзолари ва шубҳали шахсларга доир олиб борилган тергов суриштурув ишлари ҳуқуқий фуқаролик жамияти мезонлари асосида, миллий ва халқаро қонун меъёрлари доирасида олиб борилди. Уларга тергов суриштурув комиссиясига мурожаат қилиш ва эътироз билдириш ҳуқуқи берилган.

Шу билар бир қаторда давлат тўнтаришига уринишнинг излари тез суръатда йўқотилди ва халқнинг кундалик ҳаёт тарзи ва иқтисодий фаолиятлари эса ўз ҳолатига қайтди.

Таъкидлаш ўринлики, бугунги кунда қардош ва қадрдон турк халқи, турк давлати Ўзбекистон билан тенг ҳуқуқли ҳамкорлик олиб бораётган мамлакатлар қаторига киради.

Шарҳлар

Энди Туркияни сув босмоқда (видео)

01.05.2024, 16:06

Мамлакат пойтахтида ёққан кучли ёмғир сабаб Анқара кўчаларини сув босди. Бу ҳақда TRT haber маълум қилди.Бунинг оқибатида шаҳар транспорт тизими ва аэропорт ишида узилишлар кузатилган.“Йўллар...
Эрдўған Ироқ билан муносабатларда бурилиш нуқтаси борлигини маълум қилди

22.04.2024, 20:57

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг Ироққа ташрифи ва унинг доирасида имзоланган келишувлар Туркия-Ироқ муносабатларида янги бурилиш нуқтаси бўлишига ишонч билдирди. Бу ҳақда давлат раҳбари Ироқ...
Туркиядаги ўзбекистонликлар огоҳликка чақирилди

21.04.2024, 15:36

Туркия ҳудудида бўлган ўзбекистонликлар огоҳликка  чақирилди. Бу ҳақда Истанбул Бошконсулхонаси хабар берди. Хабар берилишича, Туркия ҳудудида кенг тарқалаётган фирибгарликнинг навбатдаги турларидан бири:онлайн савдо орқали берган буюртмани...
Туркияда мухолифат Эрдўғоннинг партиясини мағлуб этди

01.04.2024, 09:13

Аввал хабар қилганимиздек, якшанба куни Туркияда маҳаллий ҳокимиятларга сайловлар бўлиб ўтди. Баённомаларнинг 93 фоиз санаб чиқилганда, Республика халқ партияси 37,4 фоиз, ҳукмрон Адолат ва тараққиёт...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1