1

ХИТОЙДАГИ КУЧЛИ ЁҒИНГАРЧИЛИК 80 КИШИНИНГ ҲАЁТИГА ЗОМИН БЎЛДИ

ДУНЁ 15.07.2017, 12:15
ХИТОЙДАГИ КУЧЛИ ЁҒИНГАРЧИЛИК 80 КИШИНИНГ ҲАЁТИГА ЗОМИН БЎЛДИ

Хитойнинг Цзилинь провинциясида кучли ёғингарчилик туфайли 75 минг киши эвакуация қилинди, деб хабар берди Vesti.ru нашри.

Сув тошқини 260 минг нафар маҳаллий аҳолининг бошпанасига зиён келтирди. Ҳукумат олдида аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш муаммоси туғилди. Мактабларда жабрланганлар учун вақтинчалик яшаш жойлари ташкил этилди. Бу ерга инсоннинг кундалик эҳтиёжи учун зарур бўлган барча нарсалар олиб келинди. Яна сел келиши ва кўчки хавфи туфайли шошилинч хизматлар кучайтирилган иш тартибига ўтказилди.

Хитойда бир ҳафтдан бери ёғингарчилик тўхтамаяпти. Шу вақт мобайнида табиий офат туфайли 80 киши ҳалок бўлди ва дом-дараксиз йўқолди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1