Мелания ва Дональд Огайога расмий ташриф билан йўл олишди.
АҚШнинг 47 ёшли биринчи хоними Мелания Трамп 71 ёшли турмуш ўртоғи Дональд Трамп билан Вашингтонда сураткашларнинг эътиборига тушишди.
Daily Mail нашрининг ёзишича, Меланиянинг Monique Lhuillier брендига тегишли ёрқин-пушти ранг кўйлаги $2 минг туради.
Ўз кўринишини Мелания кенг кўзойнак ва Christian Louboutin брендининг пушти ранг пошнали пойабзали билан тўлдирди.