АсосийDunyo

​АМЕРИКАЛИК АЁЛ 7 ҚАВАТЛИ АВТОТУРАРГОҲДАН МАШИНАСИ БИЛАН ПАСТГА ҚУЛАДИ (ВИДЕО)

'​АМЕРИКАЛИК АЁЛ 7 ҚАВАТЛИ АВТОТУРАРГОҲДАН МАШИНАСИ БИЛАН ПАСТГА ҚУЛАДИ (ВИДЕО)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда автотураргоҳнинг еттинчи қаватидан қулаб, пастдаги машинани босиб қолишига бир баҳя қолган автомашина акс этган видеоролик тарқалди, деб хабар берди Ria.ru нашри.

Воқеа Техас штатининг Остин шаҳрида рўй берди. Кузатув камераси автомобилнинг перпендикуляр равишда асфальтга қулаганини видеога олган. Бу пайтда пастда турган машина эгаси худди сезгандек, олдинга силжиб, фалокатдан омон қолди.

Нашрнинг хабар беришича, автомашина рулида бўлган аёл тирик қолган ва айни пайтда касалхонада даволанмоқда. Бахтсиз ҳодисага ҳайдовчининг педални адашиб босгани сабаб бўлган.


    Бошқа янгиликлар