1

Қора энергия Коинотимизни парчалаб ташлаши мумкин

ДУНЁ 25.11.2013, 10:28
Қора энергия Коинотимизни парчалаб ташлаши мумкин
“Планк” космик обсерваторияси тақдим этган янги маълумотлар астрофизикларни эсанкиратиб қўйди.

Баъзи тадқиқотчиларнинг фикрича, Коинотимизни даҳшатли интиҳо кутаётган бўлиши
мумкин. Бунга бир неча миллиард йилдан сўнг сайёрамизни парчалаб ташлаши мумкин
бўлган қора энергия сабабчи бўлади, дея хабар беради “РИА Новости”.

Олимлар ҳарорати мунтазам равишда ўзгариб турувчи космик нурланишни ўлчаб кўрди. Ушбу
тебранишлар материя зич қуйқасининг изидан иборат эканлиги аниқланди. Уларни ўрганган олимлар Коинотнинг 4,9% кўзга кўринадиган материяга (сайёралар, юлдузлар), 26,8% қора материяга ва 68,3% қандайдир бир қора энергияга тўғри келишини қайд этди. 
Олимлар қора материяни ўчаётган юлдузларда тадқиқ қилиш мумкин деб ҳисоблайди, энергия эса сир бўлиб қолмоқда. Ушбу энергия тузилмасидаги ўзгаришлар бутун Коинотда катта портлашни келтириб чиқариши мумкин. 

Бу ерда олимларнинг фикри иккига ажралди: уларнинг айримлари Коинот чексиз қора туйнукка айланади, деб ҳисобласа, бошқалари барча космик зарралар шунчаки йўқолишига ишончи комил.
Баъзи бир олимлар эса маконли вақт финал дақиқаларида парчаларга ажралади ва улар бир-биридан ёруғлик тезлигида узоқлашади, деган фикрда. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1