1

ФАРҒОНА ВИЛОЯТ МУСИҚАЛИ ДРАМА ТЕАТРИ ТОШКЕНТДА!

МАДАНИЯТ 23.09.2017, 10:31
ФАРҒОНА ВИЛОЯТ МУСИҚАЛИ ДРАМА ТЕАТРИ ТОШКЕНТДА!

Ўзбек миллий академик драма театрида Юсуфжон қизиқ Шакаржонов номидаги Фарғона томонидан саҳналаштирилган "Навоий ва Бойқаро" спектакли намойиш этилди.


Хуросон давлати ва буюк Темурийлар салтанати тарихининг катта билимдони, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Али қаламига мансуб “Навоий ва Бойқаро” шеърий драмаси бу борада қўйилган янги қадам бўлди. Асар Фарғона вилояти мусиқали драма театрида саҳналаштирилган.

Асарни таниқли режиссёр, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Қорақалпоғистон Республикаси санъат арбоби Марат Азимов саҳналаштирди.

Тажрибали режиссёр Марат Азимов муаллиф маҳорати ва Фарғона театри актёрларининг изланиши, интилишини мувофиқлаштириб, спектакль мувафаққиятини таъминлаган. Навоий сиймосини яратган Адҳам Қирғизбоев, Бойқаро (Турғун Қосимов), Хадичабегим (Маҳарам Раҳимова), Низомулк (Кимсанбой Собиров), Офоқ (Дилдора Мирзаева) саҳнада чинакам яшадилар.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1