Барчамизнинг севимли, эркатой актёримизга айланиб улгурган Леанардо Вильгельм Ди Каприо «Оскар»га энг лойиқ, аммо «Оскар» ололмаётган актёрлар сафига киради. У 5 карра «Оскар», 3 карра «BАFТА» ва 3 марта «Олтин глобус» мукофотига номзоди кўрсатилган.
Актёр 1974 йили Лос Анджелесда дунёга келган.
- «Актёрлар ижарага пул тўлаб олинувчи масxарабозлардир».
2. «Мен фақат ўз боғимдагина хотиржам бўла оламан. Бир сафар, хаттоки Жанубий Америка чакалакзорларда ҳам муxлисларимни учратиб қолганман, улар мени кўрибоқ атрофимни қуршаб олишди. Мен учун ерда беркинадиган жой қолмаяпти».
3. «Биласизми «Гетсби»даги ролим менга нимани ўргатди? Унда умид қилишдек юксак қобилят бор эди. Менимча, биз ҳаммамиз умидга эҳтиёж сезамиз».
4. «Мен сайёрамизни ҳали ҳам қутқариш мумкинлигига ишонаман».
5. «Менга доимо онамнинг, муваффақиятларимга бўлган муносабати ёқарди. Эсимда, энди машхур бўлаётган кезларим, эрта тонгда онам xонамга кириб: қани каравотдан тушиб, бадантарбия машқларини бажар, дангасаликни йиғиштир, кичкина уйқучи чувалчанг, дерди. У шу йўл билан мени юлдузлик касалидан асраганини энди тушуняпман».
6. «Агар хаётда ўз мақсадинг бўлмаса, мақсади борлар учун хизмат қилишга тўғри келади».
7. «Кўп вақтимни Африкада ўтказганман. У ердаги одамларнинг қандай муаммоларга йўлиқишини кўрганман. Уйга қайтганимдан сўнг эса атрофимдагиларнинг арзимас муаммоларию ношукрликларини эшитгим ҳам келмаган».
8. «Тамакидан ҳеч воз кечолмаяпман. Уни ташлашга уринган куним, қўрqинчли тушлар кўриб, совуқ терда уйғонаман».
9. «Ҳаётда пул фақат кимгадир ёрдам бериш учун керак».
10. «Кеча мен ақлли эдим, дунёни ўзгартирмоқчи бўлардим, бугун эса дономан, ўзимни ўзгартираяпман».
11. « Мен табиатга жуда эҳтиёткорлик билан ёндашаман. Уйимнинг томида қуёшли батареяларни ўрнатганман, оддий машинага қараганда, 75 фоизга камроқ углекислота чиқарувчи машина ҳайдайман, ота-онамга ҳам xудди шундай машина совға қилганман».
Манба: «Sug'diyona» газетаси