АсосийJamiyat

МИНГДАН ОРТИҚ МАКТАБДА ИХТИСОСЛАШГАН СИНФЛАР ОЧИЛДИ

'МИНГДАН ОРТИҚ МАКТАБДА ИХТИСОСЛАШГАН СИНФЛАР ОЧИЛДИ'ning rasmi

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов оммавий ахборот воситалари ходимлари билан учрашув чоғида маълум қилди.

Маълумки, касб-ҳунар коллежлари битирувчилари иккита касбни ўрганиб чиқишар эди. Эндиликда, мактаб ўқувчиси ҳам 11-синфни якунлагунча иккита касбни эгаллайди, яъни 10-синфда битта касб, 11-синфда иккинчи касб бўйича сабоқлар берилади. Ўқувчилар шу ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий жараёнлардаги талаб ва эҳтиёжлардан келиб чиққан ҳолда касб-ҳунарга йўналтирилади. Бу эса ўз навбатида мактабдан кейин иш билан таъминланишида дуч келинадиган муаммоларни олдини олишга хизмат қилади. Касбни эгаллаганлик ҳақидаги ҳужжат шаҳодатнома билан бирга берилади. Бу ҳужжат ёшларга меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини беради. Касб-ҳунарга тайёрлашни янада самарадорлигини ошириш учун бу йил мингдан ортиқ мактабларда ихтисослашган синфлар очилди.

    Бошқа янгиликлар