1

​“ДАРЁГА ИККИ МАРТА КИРИШ” КЎРГАЗМАСИНИ ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВ ОЧИБ БЕРДИ

МАДАНИЯТ 19.10.2017, 10:55
​“ДАРЁГА ИККИ МАРТА КИРИШ” КЎРГАЗМАСИНИ ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВ ОЧИБ БЕРДИ

Россия рассомлар уюшмасининг аъзоси А. Есионовнинг ижодий ишлари Ўзбекистон Давлат санъат музейида 2017 йилнинг 14 октябрь кунидан бошлаб намойиш этилмоқда. Кўргазмани Маданийат вазирининг биринчи ўринбосари О.Назарбеков очиб берди ҳамда А. Есионовга диплом ва эсдалик совғаларини топширди.

Андрей Есионов Тошкент шаҳрида туғилиб, шу шаҳарда таълим олди. Тошкентда ҳозирги К. Беҳзод номидаги рассомлик ва дизайн институтида олий маълумотга эга бўлди. Шу вақтлардан рассомлик ижоди юқорига кўтарила бориб, ўзининг услубини яратишга ҳаракат қила борди. А. Есионов яратган асарлар Россиянинг турли музейларида экспозицияларидан ўрин олиб, таниқли рассом бўлиб етишди.

Кўргазмада А. Есионовнинг энг сара асарлари намойиш этилиб, рассомнинг ишлари концептуал жиҳатдан пухта ва муайян мақсадга йўналтирилганлиги билан алоҳида эътиборни ўзига тортади. Ушбу асарларда ҳозирги замон тасвирий санъатининг шиддати, гўзаллиги ва нафосати барқ уриб туради. Жумладан, акварель жанрига хос кичик ҳаётий саҳналари, портрет ва типажларга бой асарларида натурага оид воқеа-ҳодисаларнинг тасвирида вақтнинг тўхтовсиз шиддати ўтиб бораётганлиги маҳорат билан ифодаланади. А. Есионов акварелчи мусаввир сифатида ўзи шоҳиди бўлган манзара ва ҳодисалардан олган чуқур таъсуротларини асарга маҳорат билан сингдира олиш қобилиятига эга. Уларнинг барчасида рассомнинг ва у танлаган қаҳрамонларнинг шахсияти, ёши ва ҳаётий тажрибаси, миллий- этник қадриятлари акс этади. Айтайлик, тасвирлардаги нуроний чолнинг, саёҳатчининг ёки шунчаки дарбадар дарвешнинг ҳам чарчоғини, шодлигу қувончларини, ўй-хаёлларини ҳис этиш мумкиндек туюлади.

Кўргазмада турли меҳмонлар, таниқли рассомлар, санъатшунослар, ёш мутахассислар, профессор-ўқитувчилар, талабалар ва кенг томошабинлар иштирок этишди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1