​ТЕАТР ИЖОДКОРЛАРИ ПАХТА ЙИҒИМ-ТЕРИМИДА

МАДАНИЯТ 03.11.2017, 09:08
​ТЕАТР ИЖОДКОРЛАРИ ПАХТА ЙИҒИМ-ТЕРИМИДА

Мамлакатимизда 2017 йил пахта йиғим-терими мавсумида эстрада хонандалари ва театр актёрларидан ташкил топган тарғибот гуруҳлари мунтазам иштирок этиб келмоқда. Жумладан, Ўзбек миллий академик драма театри ижодкорлари жорий йилнинг 27-29 октябрь кунлари Қашқадарё вилоятининг Косон, Миришкор, Қарши ва Нишон туманларида пахта йиғим терими ҳашарчилари учун маънавий-маърифий тадбирлар, ижодий учрашувлар ўтказдилар.

Театр жамоаси 29 октябридан бошлаб, Жиззах вилоятининг Зарбдор, Пахтакор, Шароф Рашидов туманлари ва Жиззах шаҳрида тадбирларни давом эттиришмоқда. Пахта теримичиларига Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг асарлари ва бадиий китобларни совға қилган актёрлар бу каби хайрли тадбирларда иштирок этаётганликларидан мамнунлигини таъкидладилар, деб ёзади Маданият вазирлиги Ахборот хизхмати.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1