1

Италиядаги машҳур галереядан ўзбек рассоми Ортиқали Қозоқовнинг асари ўғирланди!

ШОУ-БИЗНЕС 14.02.2014, 10:56
Италиядаги машҳур галереядан ўзбек рассоми Ортиқали Қозоқовнинг асари ўғирланди!
Ўзбекистон халқ рассоми, санъат арбоби Ортиқали Қозоқов ижодини барчамиз яхши биламиз. Аммо унинг шахсий ҳаёти ҳақидаги маълумотлардан бехабарлар ҳам кўплаб топилади.

Билсангиз, рассом мактабда ўқиб юрган чоғида ҳам кўргазма ўтказган. Унинг ҳарбий хизмат чоғида чизган суратлари эса Севастополь ҳарбий қурувчилар саройи музейида ҳамон сақланмоқда.

Талабалиги ҳақида эса у шундай дейди: Рассомлар ҳаёти худди бўёқлар каби ранг-баранг. Ван Гог ўттиз етти ёшигача 1900 та асар яратган. Бирортасини сота олмаган. Унинг биргина асарини ўз акаси 70 франкка сотиб олган экан. Шундай бўлса-да, у чизишдан тўхтамаган. Воҳаланки, ҳозир унинг асари энг қиммат нархларда сотилади. Бир мисол, Доктор Гаше асари 87 миллион долларга сотилди. Салвадор Дали эса асли жуда бой бўлган, яна унга ҳали чизилмаган асарлари учун пул таклиф қилишган. 

Менам талабалигимда жуда бой, яхши таъминланган эдим (кулади). Чунки "Гулхан", "Шарқ юлдузи", "Ёшлик", "Гулистон" каби журналлар билан ҳамкорлик қилиб, қалам ҳақи олардим-да! Талабалар мендан қарз сўраб келишарди. Бу ниманинг орқасидан? Албатта,  меҳнатнинг!

Албатта, бу рассом ҳаётидаги энг шов-шувли воқеалар эмас. Ортиқали Қозоқовнинг ҳаёти ва ижодига батафсил разм солиш имкониятини "Даракчи" газетасининг 4-сони сизга туҳфа этади. Унда сиз рассомнинг 2011 йилда Италиянинг Милан шаҳрида ўғирланган асари, энг қимматбаҳо асари, муҳаббати ва фақат "Даракчи"га ошкор этган сирлари ҳақида билиб оласиз! 

Хўш, олтмишдан ошиқ эскпонат ичидан нега айнан ўзбек рассомининг асари ўғирланди? У қандай сурат эди? Буни билиш учун darakchi.uz ни кузатиб боришни ҳам унутманг!

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1