Ҳиндистонлик қария оғзига 500 та сомончани сиғдирди

Рекорд 04.12.2017, 14:13
Ҳиндистонлик қария оғзига 500 та сомончани сиғдирди

Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида яшовчи Хар Паркаш Риши ўз оғзига бир вақтнинг ўзида 500 та сомонча (идишдан суюқлик ичиш учун мўлжалланган, сомончага ўхшаш буюм) ва 50 дан ортиқ ёнаётган шамни сиғдириб, жаҳон рекордини ўрнатди, деб ёзади “The Huffington Post”. Бунинг учун эркак олдиндан барча тишларини олдириб ташлашига тўғри келди.

74 ёшли Ришининг ютуғи “Гиннесснинг рекордлар китоби” вакиллари томонидан қайд этилган. Шу билан бир вақтда ҳиндистонлик баданига турли давлат байроқлари кўринишидаги 366 та татуировка тушириб, яна бир рекорд ўрнатди.

Бундан ташқари, эркак “Гиннесснинг рекордлар китоби”га киритилган яна 20 дан ортиқ рекордлар муаллифи ҳисобланади. Риши ташкилот эътиборига илк маротаба 1990 йилда тушган эди, ўшанда у дўстлари билан скутерларда 1001 соат узлуксиз учган эди.

Энди рекордчи танасига дунё етакчилари портретларини максимал миқдорда чиздириш орқали навбатдаги рекордини ўрнатиш ниятида.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1