1

​“ҚУЁШ ЮРТИ ПАҲЛАВОНИ” 12 ДЕКАБРДАН БОШЛАБ РЕСПУБЛИКА КИНОТЕАТРЛАРИДА

МАДАНИЯТ 12.12.2017, 14:22
​“ҚУЁШ ЮРТИ ПАҲЛАВОНИ” 12 ДЕКАБРДАН БОШЛАБ РЕСПУБЛИКА КИНОТЕАТРЛАРИДА

“Ўзбекфильм” киностудиясида, Исмоил Шомуроднинг сценарийси асосида жорий йилда ишланган “Қуёш юрти паҳлавони” мультфильми 12 декабрдан бошлаб республика кинотеатрларида намойиш этилади. Постановкачи режиссёрлар – М.Маҳмудов, Н.Аббосов ва Д.Власов.

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги ўзбек халқ эртаклари асосида болалар учун мўлжалланган анимацион фильмларни тайёрлаш юзасидан кенг ҳажмдаги ишларни олиб бормоқда. Кейинги йилларда бу борадаги саъй-ҳаракатлар ўз натижасини бериб, жажжи ўзбек томошабинлари эътиборига бир қатор замонавий анимацион фильмлар ҳавола этилди ва улар болажонларнинг севимли мультфильмлари қаторидан жой олди. “Бўйноқ”, “Қари билганни пари билмас”, “Кенжа ботир”, “Рустам ва Саид” мультфильмлари шулар жумласидандир.

“Қуёш юрти паҳлавони” номли навбатдаги мультфильм ўзбек анимацион фильмлари тарихида тўла метражли мультфильм бўлган илк картина ҳисобланиши билан алоҳида аҳамиятга эга. Ушбу картина ҳам ўзбек халқ эртаклари мотивларига асосланган бўлиб, унда акалари ортидан гўзал маликани ялмоғиз чангалидан озод этиш учун йўлга чиққан Нўхатполвон турли синовларга дуч келади. Икки бошли баҳайбат аждарҳо ва ҳар қандай ёвузликка қодир ялмоғиз қаҳрамонимиз йўлига ғов бўлишга уринади. Аммо, Нўхатполвон бундан бутунлай бехабар ва кучли рақибларига пешвоз чиқишга тайёр эмас эди. Қаҳрамонимиз уларни энгиш учун қандай йўл тутади, ким унга ёрдам беради, у ўз юртини ёвуз кучлардан озод эта оладими? Фильм давомида болажонларни шу каби саволлар чулғаб олади.

Фильмда “Қуёш юрти паҳлавони”нинг ажойиб ва ғаройиб саргузаштлари орқали ҳалоллик, меҳнатсеварлик, муҳтожларга ёрдам бериш cингари тарбиявий аҳамиятга эга эзгу ғоялар акс эттирилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1