1

“ЎЗБЕКТУРИЗМ”НИНГ САЙЁҲЛАР УЧУН МАЪЛУМОТ ХИЗМАТИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ

МАДАНИЯТ 03.01.2018, 14:28
“ЎЗБЕКТУРИЗМ”НИНГ САЙЁҲЛАР УЧУН МАЪЛУМОТ  ХИЗМАТИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ахборот марказининг махсус телефон хизмати (0371 - 200-00-88) ўз ишини бошлади.

Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилишни истовчи ҳар қандай сайёҳ куннинг исталган вақтида мазкур рақамдан зарур маълумотларга эга бўлиши, сайёҳлик хизмати билан боғлиқ барча саволларга жавоб олиши мумкин.

Кўпчиликни қизиқтирган аксарият саволларга амалдаги меъёрий ҳужжатлар асосида операторлар тезкорлик билан жавоб қайтаришади. Саволлар қўшимча тафсилот ва изоҳларни талаб этадиган бўлса, операторлар сизга қўмитанинг тегишли мутахассисларини улаб беришади. Фақат бундай қўнғироқлар куннинг иш вақтида амалга оширилиши лозим.

Кейинчалик “Ўзбектуризм” тизимида мазкур хизмат турини такомиллаштириш мақсадида қисқа тўрттадан иборат рақам ҳам ўрнатилиши кутилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1