АсосийDunyo

САРАТОНГА ЧАЛИНГАН АКТРИСА ЖОНЛИ ЭФИР ПАЙТИДА СЕВГАНИГА ТУРМУШГА ЧИҚДИ (ВИДЕО)

'САРАТОНГА ЧАЛИНГАН АКТРИСА ЖОНЛИ ЭФИР ПАЙТИДА СЕВГАНИГА ТУРМУШГА ЧИҚДИ (ВИДЕО)'ning rasmi

Голливуд актрисаси ва журналист Мария Менуносга 2017 йилнинг куз фаслида мия саратони ташхисини қўйилган эди. Актриса Янги йил байрами арафасида шаҳардаги Таймс-сквер майдонида севган инсони, режиссёр ва продюсер Кевин Андергарога турмушга чиқди. Бу ҳақда 24tv нашри маълум қилди.

Мария тўйида бошловчилик қилди ва ўзини энг бахтиёр келинчак деб эълон қилди.
Келин тўйда жуда ҳашамдор оқ кўйлакда намоён бўлди.

У севган инсони билан 20 йилдан буён таниш. Турмуш қуриш фикри эса актрисада саратон касаллиги аломатлари аниқлангандан кейин янада қатъийлашди.

Қайд этиш керакки, Мария йил сўнггида оғир операцияни бошдан кечирган ва шифокорлар томонидан касаллик яна хуруж қилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилган.
Кевин Марияни бир дақиқага бўлса-да ёлғиз қолдиргани йўқ.

Минг афсуски, саратон актрисага келган ягона ғусса эмас. Актрисанинг волидаси ҳам мия саратони билан курашмоқда.
“Онам учун яхши янгилик! Биз бугун Таймс-скверда турмуш қуряпмиз. Мен энг совқотадиган, бироқ энг бахтли келинчак бўламан” - деб ёзади Мария Instagram‘даги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, актриса Мария Менунос турли сериаллардаги роллари орқали танилган, 1996 йилда эса “Массачусетс гўзали” танлови ғолибасига айланган.
Мария Менунос и Кевин Андергаро








    Бошқа янгиликлар