Афғонистон пойтахти Кобулда портлаш содир этилиши оқибатида 15 киши ҳалок бўлди, 20 киши яраланди, деб хабар берди Segodnya.ua нашри.
Портлаш 4 январь куни маҳаллий вақт билан соат 20:30да Қобулнинг Баноий туманида, АҚШ элчихонаси яқинида содир бўлди. Гувоҳларнинг маълумот беришича, мазкур терактни террорчи-худкуш амалга оширган. Нашрнинг хабар беришича, теракт оқибатида асосан ўша ҳудудда хизматни ўтаётган полициячилар ҳалок бўлган.
Маҳаллий амалдорларнинг маълумотларига кўра, полициячилар бу ҳудудда спиртли ичимликлар ва гиёҳванд моддалар сотилишига қарши операция ўтказишаётган бўлган. Худкуш у томонга полициячилар яқинлашаётганини сезгандан кейин бомбани портлатган.
Ҳозирча ҳеч қайси бир террорчилик гуруҳи ушбу ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган. Айни вақтда портлаш содир этилган ҳудуд полициячилар томондан ўраб олинган.






