Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасига бағишланган илк роман нашрдан чиқди, деб ёзади Namnews.uz.
“Жасорат” номли мазкур роман наманганлик ёзувчи Исоқжон Нишонов қаламига мансуб. 228 саҳифадан иборат асарда Биринчи Президентнинг мустақилликнинг дастлабки йилларидаги жасорат, матонат, фидойилик бобида таҳсин ва таъзимга лойиқ ҳаёти ва фаолиятини қаламга олган, дейилади хабарда.
Асар “Наманган” нашриёти томонидан тайёрланиб, Тошкентдаги “Ёш куч пресс матбуоти” босмахонасида чоп этилган.






