Келгусида Тожикистон Республикаси пойтахти — Душанбе шаҳридан Самарқанд ва Бухоро шаҳарларига ҳаво қатновлари қўйилиши мумкин. Бу ҳақда “Xabar.uz” маълум қилди.
— Парвозлар «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси томонидан амалга оширилади. Бу масалада тегишли ҳужжатлар тайёрланиб, Ўзбекистон томонга юборилган, — дея хабар беради манба.
Эслатиб ўтамиз, айни пайтда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпаниясининг самолётлари ҳар ҳафтанинг сешанба кунлари «Тошкент — Душанбе — Тошкент» йўналиши бўйича парвоз қилмоқда.






