1

Пресс холлнинг илк матбуот анжумани ташкил этилди

ЖАМИЯТ 12.01.2018, 14:51
Пресс холлнинг илк матбуот анжумани ташкил этилди

Бугун соат 16:00 да Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати қошида ташкил этилган Пресс-холлнинг маҳаллий ва хорижий ОАВ вакиллари учун илк матбуот анжумани ташкил этилди. Анжуман Президент Матбуот хизматининг Facebook тармоғидаги саҳифаси орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилди.

Президент Матбуот хизмати котиби Комил Алламжонов эндиликда президентимиз томонидан қабул қилинган фармон ва қарорлар, кенг кўламли ислоҳотлар мазмун-моҳияти журналистлар орқали жамоатчилик эътиборига ҳавола этиб борилишини билдирди.

Шундан сўнг, анжуманда Бош вазир ўринбосари, Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш, туризм масалалари комплекси раҳбари Сухроб Холмуродов Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришга йўналтирилган дастурларини шакллантириш ва молиялаштиришнинг янги тартибини жорий қилиш тўғрисида маъруза қилди ҳамда журналистларнинг бу борадаги саволларига жавоб қайтарди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1