АсосийDunyo

Туркманистонда фолбинларга қарши кураш олиб борилмоқда

'Туркманистонда фолбинларга қарши кураш олиб борилмоқда 'ning rasmi

Туркманистон полицияси янги йилдан кейин фолбинларни ушлаш ва уларни жаримага тортиш ишлари билан шуғулланмоқда, деб хабар берди Lenta.ru нашри.

Хабарга кўра, қўлга олинган фолбинлар полиция маҳкамасига олиб келиниб, уларга нисбатан маъмурий баённома тузилмоқда ва маъмурий жазо тариқасида 100 манат жаримага тортилмоқда.

Манбанинг маълумот беришича, давлат ғазнасини тўлдириш мақсадида фолбинларга қарши кураш олиб борилмоқда. Шу билан бирга ҳайдовчилик гувоҳномаси олганига 5 йил тўлган аёлларга нисбатан ҳам маъмурий чоралар кўрилмоқда.

    Бошқа янгиликлар