Озарбайжон республикаси пойтахти Боку шаҳрида яшовчи эркак машина қўйиш учун жой талашиб, қўшнисини пичоқлаб ўлдирди, деб хабар берди Lenta.ru нашри.
Воқеа Боку шаҳрининг ғарбий қисмида жойлашган Ясамал туманида рўй берди. Машина қўйиш учун жой талашган икки эркакнинг бири жанжал туфайли иккинчисининг 9 жойига пичоқ урди. Касалхонага олиб борилган эркакнинг ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмади.
Жиноят содир этишда гумонланган эркак қўлга олинди ва унга нисбатан қотиллик айби билан жиноят иши қўзғатилди.






