АсосийDunyo

Калифорниядаги кўчкилар оқибатида Голливуд юлдузининг уйи вайронага айланди

'Калифорниядаги кўчкилар оқибатида Голливуд юлдузининг уйи вайронага айланди'ning rasmi

Калифорнияда рўй берган сув тошқинлари ва ўпиришлар оқибатида 17 нафар инсон ҳалок бўлди, 60 дан ортиқ хонадонлар вайронага айланди, 450 уйга эса зара етди. Бу ҳақда "Оскар" мукофотининг соҳиби Жефф Брижес "Твиттер"даги саҳифасида маълум қилди.

"Бизнинг уй табиий офат натижасида катта зарар кўрди, лекин биз ҳозир бехатар жойдамиз. Бунинг учун қутқарувчилардан жуда ҳам миннатдормиз, улар тинимсиз ёрдамларини аяшмаяпти. Ҳалоқ бўлган инсонлар учун қайғудамиз", - деб ёзиб қолдирилган хабарда.

Маълумот учун: Жефф Брижес уйини уч йил олдин 6,8 миллион долларга ҳарид қилган эди. Телебошловчи Опра Унфи унинг ён қўшниси. Дрю Бэрримор, Малкольм Макдауэлл ва Патрик Стюатр ҳам шу жойда истиқомат қилишади.

    Бошқа янгиликлар