АсосийShou-biznes

Хонандаларнинг чет элда концерт бериши тартибга солинади

'Хонандаларнинг чет элда концерт бериши тартибга солинади'ning rasmi

Жорий йилнинг, 16 январь куни «Туркистон» санъат саройида Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш Кенгашининг 2017 йилдаги фаолияти якунларига бағишланган йиллик анжуман ташкил этилди. Бу ҳақда «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси хабар берди.

Йиллик ҳисобот анжуманида Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш кенгаши раиси, Ўзбекистон халқ шоири, Олий Мажлис сенати аъзоси Иқбол Мирзаалиев, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Озодбек Назарбеков, «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси директори Одил Абдуқаххоров иштирок этди.

Анжуманда белгиланган вазифалардан оқилона фойдаланилмаётгани учун бадиий кенгаш тартибини 30 фоизга ўзгартиришга қарор қилинди. Эфирга узатилаётган видеоклип ва қўшиқлар савиясини баҳолаш мақсадида хулоса берувчи Бадиий кенгаш тузилиши бўйича таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.

Шунингдек, хонандаларнинг хорижга чиқиши ва у ерда концерт дастурини амалга ошириш тартибини тасдиқлаш каби бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.

    Бошқа янгиликлар