АсосийShou-biznes

Маъмур Ҳолмедов кимнинг маҳоратига тан беради: Шаҳзода Муҳаммедова, Жамила Ғофурова ё Зарина Низомиддинова?

'Маъмур Ҳолмедов кимнинг маҳоратига тан беради: Шаҳзода Муҳаммедова, Жамила Ғофурова ё Зарина Низомиддинова?'ning rasmi

«Мирзо» театрининг актёри, сўз устаси Маъмур Ҳолмедовни суҳбатга чорладик.

Болаликда қилган қайси хатонгизни ҳалигача ота-онангиз олдида тан олмагансиз?

— Аниқ неча ёшда бўлганим эсимда йўқ, аммо уйдагилар қишнинг ғамини еб, олиб келган 3-4 қоп гуручни, гугурт ўйнаб, ёқиб юборганман. Шу кунгача бу воқеа сирлигича қолганди, мана бу интервьюдан кейин ҳамма хабардор бўлади (мириқиб кулади).

— Айтайлик, журналларнинг бирига муассис ёки муҳаррир сифатида таклиф қилишяпти. У ерда қайси йўналишдаги мақола ва интервьюларни ёритардингиз?

— Болаларга таалуқли барча мавзуларга ўзгача ёндашиб кўрардим. Тўғри, юртимизда кичкинтойлар учун журналлар кўп, аммо меникида, бола тилидан ёзилган қизиқарли мақолалар кўпроқ бўларди. Бирор бир ўйин ва бошқотирмалар билан ҳам уларни жалб қилиш мумкин. Агар ҳақиқатан шундай таклиф бўлса, аниқ режа ишлаб чиқишга киришаман. Ғояларим ҳам йўқ эмас.

— Рейтинг тузинг: Шаҳзода Муҳаммедова, Жамила Ғофурова, Зарина Низомиддинова...

— Биринчи ўрин Жамила Ғофуровага, чунки бу актрисанинг маҳоратига ўзим тан берганман. Зарина Низомиддинова эса иккинчи, Шаҳзодага учинчи ўрин. Улар мендан хафа бўлишмайди, деган умиддаман.

— Машҳурлар нега психологдан қўрқади?

— Бу тўғри гап. Ҳақиқатан, психологга боришдан ҳадиксираб турадиган ҳамкасбларим йўқ эмас. Балки улар ички оламини биров кўришини исташмас. Аммо машҳур инсонлар уни тўғри йўлга йўналтириб, хато ва камчилигини айтадиган психологларга мурожаат этиб туришлари керак, деб ўйлайман. Ўзим ҳам яқиндагина шундай қилмоқчи эдим. Негадир, руҳан чарчагандек бўдим. Аммо бу ҳолат кўп ўтмай ўз ўзидан ўтиб кетди.

— Ижоддаги камчилигингиз...

— Дангасалигим!

— Оддий тингловчи сифатида кимнинг қўшиғини тингламаган бўлардингиз?

— Ўзбек эстрадасида бундай хонандалар бор ва улар битта эмас...

— Асабни бузмаслик учун...

-Голливуд фильмларини кўраман. Агар ўзимининг киноларни кўрсам, баттар асабим бузилиб кетиши мумкин.

Алия СУЛАЙМАНОВА

    Бошқа янгиликлар