АсосийDunyo

Украинада А гепатити авж олди

'Украинада А гепатити авж олди'ning rasmi

Украинанинг Николаевск вилоятида А гепатити вируси эпидемияси авж олди, деб хабар берди Lenta.ru нашри.

Январь ойининг бошидан бери мазкур ҳудудда 47 киши А гепатити вирусини юқтирган бўлиб, улар касалхонага ётқзилган. Беморларнинг 6 нафари болалардир.

2 нафар беморнинг аҳволи оғир даражада. 2017 йилнинг 11 ойи мобайнида мамлакатда А гепатити авж олган. У асосан оилаларда, болалар боғчасида, ўқув муассасаларида, умумий овқатланиш шаҳобчаларида кенг тарқалган. Аксарият ҳолларда касалликнинг юқишига эпидемияга қарши талабларга ва шахсий гигиенага риоя қилмаслик сабаб бўлган.

    Бошқа янгиликлар