АсосийDunyo

Аттракцион эгаси ҳалок бўлган сайёҳ аёлнинг жасадини дарёга ташлаб юборди

'Аттракцион эгаси ҳалок бўлган сайёҳ аёлнинг жасадини дарёга ташлаб юборди'ning rasmi

Перунинг Виниканота (Урумамба) дарёсидан 2018 йилнинг 2 январь куни ҳалок бўлган испаниялик сайёҳ аёлнинг жасади топилди, деб хабар берди Lenta.ru нашри.

Маълум бўлишича, аттракционга келган аёл тарзанка (арқон) га осилиб учаётганда, у узилиб кетиб, ҳалок бўлган. Аттракцион эгаси полициянинг ортиқча ғалвасидан қутулиш мақсадида аёлнинг жасадини дарёга ташлаб юборган. Бироқ бунга қарамай, полиция жиноятни ким амалга оширганлигини аниқлади.

Испаниялик 28 ёшли Нэтали Салазар янги йил байрами кунларида Перуга саёҳатга келган эди. У дунёда энг узун ҳисобланган, сайёҳлар орасида машҳур бўлган The Flight of the Condor тарзанкасидан сакраб, ҳалок бўлган.

Ҳодиса юзасидан сўроқ қилинган аттракцион ходимлари бир-бирига зид бўлган кўрсатмаларни беришган. Улардан бири Салазар боши билан тошга урилди, деган бўлса, бошқаси арқонга икки киши осилгани учун узилиб кетди, деб маълумот берди. Қизга нисбатан қидирув эълон қилингандан кейингина аттракцион ходимлари ўз айбларини бўйниларига олишди ва жасадни дарёга ташлаб юборишганлигини маълум қилишди. Уларга нисбатан тегишли моддалар бўйича жиноят иши қўзғатилди.

    Бошқа янгиликлар