АсосийDunyo

Мичиган осмонида ёрқин чақнаш оқибатида уйлар ларзага келди (видео)

'Мичиган осмонида ёрқин чақнаш оқибатида уйлар ларзага келди (видео)'ning rasmi

Американинг Мичиган штати аҳолиси сешанба куни кечаси осмондаги ёрқин чақнашни видеога олишди, деб хабар берди Ria.ru нашри.

АҚШ Миллий метеорология хизмати берган маълумотга кўра, мазкур воқеага метеорит тушиши сабаб бўлган.
Метеорология хизматининг хабар беришича, осмонда пайдо бўлган чақнашга момоқалдироқ ва чақмоқнинг ҳеч қандай алоқаси йўқ. Улар айни пайтда метеорит тушганлигини тасдиқловчи расмий маълумотни кутишмоқда.

Воқеага гувоҳ бўлган одамлар ўзлари видеога олган лавҳаларни ижтимоий тармоқларга жойлаштиришмоқда.


    Бошқа янгиликлар